Туркий морфема модели


Туркология ва агглютинатив тиллар типологияси соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш учун ўрганилаётган тилларнинг структуравий ва функционал хусусиятларини ҳисобга оладиган дастурий таъминот тўплами зарур.

“Туркий морфема” портали — бу туркий тилларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тадқиқотлар ўтказишга имкон берадиган ҳамда математик лингвистика, лингвистик типология соҳасидаги тадқиқот фаолиятига қўйиладиган талабларга жавоб берадиган восита.

Портал туркий морфеманинг структур-параметрик функционал модели асосида яратилган. У У туркий тилларнинг тил бирликларини турли лингвистик даражада тавсифловчи махсус морфологик, синтактик ва семантик лингвистик маълумотлар базасини ўз ичига олган.

Портал маълумотлар базаларидан туркий тиллар таълими жараёнида, шунингдек, туркий тиллар бўйича ахборот-қидирув тизими сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.

model